Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортчиларимиз мавсумни Малайзиядаги турнирдан бошлайди
09:35 / 2026-01-06

Малайзиянинг Нилай шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “ASEAN TRACK SERIES (PRESIDENT CUP)” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Қувонарлиси, 7–11 январь кунлари оралиғида ўтадиган ушбу нуфузли турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.

Сергей Ростовцев, Владислав Троман, Беҳзод Нурматов ва Данил Фёдоров каби иқтидорли велоспортчиларимиз ўрин олган эркаклар жамоасига Йохан Дорнбуш, таркибида Асал Ризаева ҳамда Нафосат Қўзиева бўлган аёллар термамизга Ольга Забелинская бошчилик қилади.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа жорий йилнинг март ойида Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтадиган трек бўйича жаҳон кубогига саралаш босқичи ҳисобланади.  

Шунингдек, жаҳон кубоги босқичларида жамғарилган рейтинг очколари трек йўналиши бўйича октябрь ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўлланма тақдим этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА