Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортчилар мамлакат чемпионатида куч синашмоқда
10:26 / 2020-10-19

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида велоспортининг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида велоспортининг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз велоспорт федерацияси томонидан ўтказилаётган чемпионатдан кўзланган мақсад турли ёш тоифаларидаги жамоаларнинг таркибини шакллантириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлашдир.

Мамлакат биринчилиги дастурига кўра, алоҳида старт пойгаси барча ёш тоифаларида 20 километр, жамоавий пойга 40 километр масофага ўтказилади. Гуруҳ пойгалари эса эркаклар ўртасида 130 километр, йигитлар учун 103 километр, аёллар ўртасида 89 километр ҳамда қизлар учун 62 километр масофага ўтказилади.