English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велоспортчи аёл ва қизлар Нукусда беллашди
15:37 / 2023-09-21

Нукус шаҳрида спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича аёллар ва ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 150 нафарга яқин спортчи қатнашди.

Иштирокчилар белгиланган низом ва ёш тоифаси бўйича 15, 20, 30 километр масофа оралиғида ўзаро беллашув олиб борди.

Мусобақа якунида U-18, U-16, U-14 тоифалари бўйича Асал Ризаева, Сабрина Олтинбекова, Самира Исмоилова биринчи, Ли Ксения, Гулҳаё Сатторова, Надежда Берженева иккинчи ҳамда Моҳина Элмуродова, Мадина Анварова ва Арина Макаркина учинчи ўринни эгаллади.

[gallery-13658]

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА