Велоспорт: Янина Кускова “Tour El Salvador”да иккинчи бўлди
Велоспорт бўйича анъанавий ўтказиб келинадиган 2.1 тоифасидаги “Tour El Salvador” кўп кунлик халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Янина Кускова 3-босқич пойгасида иккинчи ўринни эгаллади.
Ушбу халқаро турнирда Испания, Италия, Хитой, Швейцария, Мексика ва Бразилия каби мамлакатларнинг профессионал клубларидан 120 нафарга яқин велопойгачилар иштирок этмоқда.

Янина Кускова мусобақада Испаниянинг “LABORAL KUTXA - FUNDACION EUSKADI” проконтинентал жамоаси шарафини ҳимоя қилди ва 89,4 км. масофани 2 соат 28 дақиқа, 13 сонияда босиб ўтди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА