Велоспорт: Нафосат ва Самира Осиё кубоги шоҳсупасига кўтарилди
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Track Asia Cup I CHENNAI” мусобақаси давом этмоқда.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси ўз таркибида Самандар Ражаббоев, Амир Тошбоев, Владислав Троман, Бегзод Нурматов, Данил Фёдоров, Нафосат Козиева ва Самира Исмоилова каби маҳоратли велоспортчилар билан бирга иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, мусобақанинг илк кунида аёллар ўртасидаги баҳслар дастуридан ўрин олган “Elimination” пойгасида Нафосат Козиева барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллади. Самира Исмоилова эса ушбу йўналишда учинчи натижани қайд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА