Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Велосипедда сайр саломатлик гарови
16:46 / 2022-09-23

Президентимизнинг 2021 йил 24 сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб этиш, қолаверса, 22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан Андижон вилоятида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Шу куни вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Азизбек Акбаров бошчилигида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда ходимлари ишга велосипедда келиб кетишди. Автомобиллар ҳаракатини камайтириш, экология мусаффолигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган жамоанинг ибратли ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Бу каби тадбирни, айниқса, Андижон шаҳрида ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта оммавий тарзда ўтказиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, Марҳамат тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан тумандаги “Буюк Маскан” истироҳат боғида велоспортнинг оммавийлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида велосипедда юриш орқали саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилган “Велосипед сайли” ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди. Унда турли ёшдаги спортчи ва ҳаваскор велосипедчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида велосипедда юришнинг саломатлик учун фойдаси, табиат мусаффолигини таъминлашдаги аҳамияти хусусида суҳбат ўтказилди.

[gallery-8889]

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА