ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун “22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун” санаси муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “Велосипед куни” акцияси ўтказилди.
Акция Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 24 сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида велоспорт билан шуғулланишни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.
[gallery-8870]
Пойтахтимиздаги “Ашхобод” истироҳат боғи ҳудудида старт берилган акцияда 700 нафардан зиёд профессионал ҳамда ҳаваскор велосипедчилар фаоллик кўрсатди.
Тадбирда айни кунларда шаҳримизда меҳмон бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатлар Кенгаши вакиллари ҳам иштирок этди.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА