Велопойгачиларимиз Эрон турнирида умумжамоада 1-ўринни эгаллади
Эронда велопойга бўйича ўтказилган “Tour of Marand” халқаро кўп кунлик мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Тўрт босқичда ўтган баҳсларнинг учта босқичида Никита Светков ғолибликни тантана қилган бўлса, Диёр Тоҳиров совриндор бўлди. Турнирнинг тўртинчи босқичидаги жамоавий баҳсларда юртимиз терма жамоаси аъзолари кучли ўнликдан жой олди.
“Tour of Marand” турнирида Никита Светковнинг олтин, Диёр Тоҳировнинг кумуш медали ҳамда терма жамоамиз аъзоларининг кучли ўнликдан жой олиши умумжамоада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро мусобақани 1-ўринда якунлашини таъминлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА