Велопойгачилар баҳси якунланди
Фарғона вилоятида велоспорт бўйича ёшлар ўртасида ўтган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Унда кўп кунлик шоссе йўналишидаги пойганинг тўртинчи босқичида Жўрабек Абдуқодиров, Никита Ерёмов ва Камолиддин Баҳриддинов шоҳсупага кўтарилди.
Умумий босқич якунига кўра эса Никита Ерёмов олтин, Фарруҳ Бобошеров кумуш, Беҳзод Баҳодиров бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа велопойга бўйича навбатдаги мамлакат чемпионати якунланди.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА