Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Веломарафончилар Мўйноққа йўл олди
13:34 / 2021-06-04

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Нукус шаҳридан Мўйноқ туманига йўл олди.

Веломарафон жорий йилнинг 21 май куни Андижон вилояти Хонобод туманидан 13 та велоспортчи билан старт олиб, мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларидан ӯтиб, ҳар бир ҳудуддан спортчи ва ҳаваскорлар қӯшилди. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрига 50 нафардан ортиқ велоспортчи етиб келди. Ушбу экологик хайрия веломарафонига Оролбўйидан 10 та велоспортчи, 50 га яқин ҳаваскор ва кӯнгилли иштирокчи қӯшилди. Якуний босқичда жами юз нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

[gallery-2677]

Мазкур экологик хайрия веломарафонини ташкиллаштиришда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари яқиндан ёрдам бермоқда.

Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби олдидан хайрия веломарафонининг якуний босқичига старт берилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан меҳмонларга, спортчи ва кўнгиллиларга миннатдорчилик билдирди. Нукус шаҳридан бошланган якуний босқич Хўжайли, Қонликўл, Қўнғирот туманларидан ӯтиб, бугун Мўйноқ туманига етиб боради.  

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА