Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Веллингтонда 120 киши ҳибсга олинди
12:59 / 2022-02-10

Бугун Янги Зеландия полицияси Веллингтонда миллий парламент олдидаги намойишни тарқатиш чоғида 120 кишини ҳибсга олди.

 Бу ҳақда полиция бошқармаси бошлиғи Корри Парнел маълум қилди. Журналистлар учун ўтказилган брифинг чоғида у 70 киши ҳибсга олингач, полиция томонидан қўлга олинган фаолларнинг умумий сони 120 нафарга етганини тасдиқлади. Аввалроқ 50 киши ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Келгусида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чораларни янада кучайтириш ниятида. 

— Шу пайтгача парламент ҳудудида қолганлар ва намойишчиларни тинч йўл билан чекинишга кўндириш учун кўп ҳаракат қилдик, — деди Корри Парнел. Афсуски, энди мажбурлов чораларига ўтдик.

Янги Зеландиядаги норозилик 8 февраль куни юзлаб енгил ва юк машиналари, мотоциклларни парламентга туташ кўчаларда тўхтатиб, бино олдидаги майсазорга қўйиш билан бошланди.

Бу тадбир жорий йил январь ойида Шимолий Америка мамлакатида норозилик намойишлини бошлаган канадалик юк ташувчиларга тақлидан “Конвой-2022” деб номланди.

Чоршанба куни намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уриндилар, бироқ полиция одамларни ичкарига киритмади. Ўшанда уч нафар фаол намойишчи ҳибсга олинганди. Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн намойишчиларни қоидаларга риоя қилиш ва парламент ҳудудини тарк этишга чақирди. Норозилик ҳаракати ҳозиргача тўхтагани йўқ.

Улуғбек Маҳмирзаев