Вазият изга тушмоқда
Миллий банк раҳбарининг таъкидлашича, сомнинг янада пасайиши учун сабаблар йўқ.
Қирғизистон Республикаси Миллий банки раҳбари Толкун Абдигулов бугун журналистлар билан учрашувда сом қиймати тушиши сабабларини изоҳлади. Унинг қайд этишича, мазкур ҳолат иттифоқчи мамлакатлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ, яъни “қўшимча каналлар орқали” бу Қирғизистондаги вазиятга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Абдигуловга кўра, ўтказилган интервенция муаммони ҳал қилди. “Кеча Миллий банк интервенция ўтказди. Негаки, шунга кучли, эҳтиёж, талаб бўлди, ваҳима пайдо бўлди. Бироқ биз бу талабни ёпдик. Бугунги кунга келиб ҳеч қандай муаммо йўқ, доллар, евро ва бошқа валюталар етарли, ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бундай вазиятларда чайқовчилик ниятлари юзага келишини тушуниш керак. Бу бизнес, кимдир ишлаб олиш учун курс билан ўйнашиб кўради, аммо бугунга келиб ҳаммаси меъёрида. Айрим минтақаларда курс Бишкекдагидан фарқ қилади, вақт керак, кун охиригача ҳаммаси изига тушиши лозим”, – деди Абдигулов.
Миллий банк раҳбарининг таъкидлашича, сомнинг янада пасайиши учун сабаблар йўқ, Қирғизистон иқтисодиёти ўсмоқда, коронавирус билан боғлиқ тузилмавий ўзгаришлар қисқа муддатли таъсирга эга.
Доллар кескин қимматлагани – мамлакат банклари сайтларининг расмий маълумотларига кўра, деярли 3 сомга кўтарилганидан кейин ҚР Миллий банки 10 март куни валюта операциясини амалга оширди, ички бозорда 537 миллион доллар сотди.
Миллий банкнинг ишонтиришича, унинг халқаро захира миқдори етарли даражада юқори ва “товар импорти бўлғуси ҳажмининг 5 ойга яқинини қоплашга етади”. 2020 йил 9 март ҳолатига кўра, ҚР Миллий банкининг халқаро захираси 2 428, 26 миллион долларни ташкил этган.
11 март ҳолатига Миллий банкнинг расмий сайтида ҳам доллар курси 69,85 сомга тенг. Тижорий банклар ва алмаштирув бюролари сайтида – 72,76-72,96 сом атрофида