Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирнинг биринчи ўринбосари ўтган ҳафта қандай юмушлар билан банд эди?
19:54 / 2022-01-31

ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари қандай ишлар билан шуғулланди?

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида барча жабҳалар мутасаддилар томонидан изчил ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ўзи масъул бўлган жабҳада ҳудудларидаги маданий-маърифий муассасалар фаолиятини ўрганишдан чарчамайди.

Хўш, ўтган ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов қандай юмушлар билан машғул бўлди?

Жорий йилнинг 24 январь куни Баҳодир Аҳмедов вазирлик ҳузуридаги театрлар фаолияти бўйича Бадиий Кенгаш аъзолари билан биргаликда Хоразм вилояти мусиқали драма театрида бўлди.

Мутахассислардан ташкил топган мазкур комиссия аъзоларига театр жамоаси Эркин Самандаров қаламига мансуб, театр бош режиссёри Азимбой Отажонов томонидан саҳналаштирган «Олма пишганда галинг» спектаклини тақдим этди. Спектакль намойишидан сўнг Бадиий кенгаш аъзолари саҳна асарини муҳокама қилиш билан бир қаторда бугунги кунда театрларга томошабинларни жалб этиш, актёр ва режиссёрлар маҳоратини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

26 январь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги давлат театрлари фаолияти билан атрофлича танишди. Сафар асносида театр санъати равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ёши улуғ санъаткорларни қутлаш билан бирга янги саҳналаштирилган спектаклларнинг ҳолати, театрлар репертуаридаги ранг-барангликни таъминлаш хусусида тавсияларини билдирди.

Шу куни Б.Аҳмедов раҳбарлигида Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳамда ҳудудлардаги тажрибага эга ташаббускор ёш мутахассислар иштирокида маданият марказларидаги муаммоларни бартараф этиш, фаолиятини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида учрашув ўтказилди.

27 январь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Республика мусиқа ва санъат коллежи ҳамда Р.Глиер номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабига ташриф буюрди.

28 январь куни Баҳодир Аҳмедов ва театршунос мутахассислар Сирдарё вилояти мусиқали драма театрига борди.

Театр жамоаси томонидан режиссёр Нигора Ғойибназарова томонидан саҳналаштирилган «Аҳли жаҳондин яхшилиғ» (атоқли ёзувчи Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи асосида) тарихий драмаси тақдим этилди.

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов вазирлик ҳузуридаги театрлар фаолияти бўйича Бадиий Кенгаш аъзолари билан биргаликда Самарқанддаги мазкур даргоҳга ташриф буюрди.

Мутахассислардан ташкил топган комиссия аъзолари режиссёр Ғофур Мардонов саҳналаштирган «Устоз» (Бобур Ҳамроев асари) спектаклини томоша қилди. 

Назокат Усмонова, ЎзА