Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик ходимлари ҳашарга чиқди
16:28 / 2024-10-13

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ва пахтакорларга кўмаклашиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида бўлди.

Улар тумандаги "Пенг Шенг" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли далаларда "оқ олтин"ни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олишда пахтакорларга кўмаклашди.

–Нафақат биз, тумандаги Фурқат ва Фаровон маҳаллалари аҳолиси, айниқса, вақтинча ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизлар ҳам йиғим-теримда фаол иштирок этиб, басма-басига мусобақалашиб пахта тердик,–дейди вазирлик ходими Зафар Ортиқов.– Муҳими, ҳашар баҳона очиқ ҳавода дам ҳам олдик.

Пахтазорда пахта мўл. Насиб бўлса, ҳосилдорлик  гектарига 70 центнердан ошади. Бу эса, эрта баҳордан то кузга қадар дала кезган, эгат оралаган пахтакорларга куч ва шижоат бахш этмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири