French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик ва идораларда «Идоравий электрон архив» тизими жорий этилмоқда  
17:46 / 2024-06-20

АОКАда ўтказилган навбатдаги брифингда «Ўзархив» агентлигида «Идоравий электрон архив» тизими бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Таъкидланишича, «arxiv.gov.uz» «Идоравий электрон архив» ахборот тизими ва «Unicon soft» МЧЖнинг «edo.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш тизими ўртасида ўзаро маълумот алмашиш йўлга қўйилди. 

Эндиликда, корхона ёки ташкилотлар ходими томонидан edo.ijro.uz тизимида имзоланган ҳужжатлар, ушбу ходимнинг «Идоравий электрон архив» ахборот тизими кабинетидаги сараланмаган ҳужжатлар бўлинмасида автоматик, яъни раҳбар томонидан имзоланиши билан шаклланиб боради. 

Шунингдек, қўшимча равишда аввал яратилган ҳужжатларни идоравий электрон архивга юбориш учун «edo.ijro.uz» тизимининг «Менинг ҳужжатларим» бўлинмасида «Архивга юбориш» функцияси жорий қилинган. 

– Ўзбекистон Миллий архивини жамлаш манбаига киритилган 200 га яқин вазирлик ва идораларда «Идоравий электрон архив» тизимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, – деди «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев. – Шундан 100 та ташкилотга тизимдан фойдаланиш имконияти яратилди, 10 та вазирлик ва идора ходимлари учун жойига чиққан ҳолда ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди. 4 та идора томонидан номенклатура электрон тизим орқали киритилди ва келишилди. 

М.Қосимова, ЎзА