English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик талабаларни кутиб олиш учун қандай тайёрланмоқда? (+видео)
12:57 / 2023-08-12

Шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 августдан ётоқхонага турмоқчи бўлган талабаларнинг аризаси рақамлаштирилади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги янги ўқув йили бошланиши арафасида талабалар ётоқхонаси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маъсули билан суҳбатлашди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович сўнгги вақтларда ушбу муаммонинг асосий сабабларини ОТМлар ва ажратилаётган квоталар сони кўпайгани билан изоҳлади. 

Вазирликка кўра, 2022 - 2026  йиллар оралиғида алоҳида дастур қабул қилинган бўлиб, унга кўра 100 минг ўринли тураржой қуриш режалаштирилган. Бу тураржойга эҳтиёжнинг 60 фоизини қоплайди. Бунда талабалар қабулининг ошиши ҳам инобатга олинган. Бундан ташқари хусусий хонадонларда турувчи талабаларнинг ижара пулининг ярми тўлаб берилади. Бу Тошкент шаҳрида БҲМ нинг бир баравари (330 минг) ва ҳудудларга қараб ўзгаради. 2023 йилда 92 млрд пул ажратилган.

2023 йилнинг ўзида 4712 ўринли 12 та ётоқхона фойдаланишга топширилган. Сентябр ойида яна 6400 ўринли 11та ётоқхона ишга туширилади. Шунингдек, вазир ўринбосари ўтган сентябр ойидаги талаба турар - жойи тақчиллиги кўзатилганидан панд еб бу йил эртароқ ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

1 курслар учун ҳам тайёргарлик кўрябмиз. Базамизда камида 60 фоиз ўрин бор. Ундан ташқари Тошкент шаҳрида ижарага қўювчи 29 минг нафар талаба учун ижарачи хонадонлар аниқланиб, базаси шакллантирилди. Республика бўйича бу рақам 74 мингтага етади. Бундан ташқари давлат хусусий - шерикчилик асосида қурилаётган ётоқхоналарнинг 51 тасида жараён кетябди - Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович.

<iframe width="887" height="499" src="https://www.youtube.com/embed/fUUubHO00_M" title="Вазирлик талабаларни кутиб олиш учун қандай тайёрланмоқда?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Сардорбек Поёнов, Аброр Содиқов (видео) УзА