Вазирлик мутасаддилари олис ҳудуддаги мактабларда бўлди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов Нукус шаҳридан 420 километр узоқда жойлашган Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов Нукус шаҳридан 420 километр узоқда жойлашган Қўнғирот тумани “Қорақалпоғистон” шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.
Президентимиз топшириқларига мувофиқ, халқнинг, айниқса, энг чекка ҳудудларда яшаётган инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Вазирлик вакиллари шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 26-умумтаълим мактаби ҳамда 56-сонли умумтаълим мактабидаги 346-сайлов участкасида бўлди. Ташриф муассасанинг куз-қиш мавсумига ҳамда сайловларга тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди. Биноларни иситиш тизими, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими операторларининг саводхонлиги, сайлов объектидаги компьютер жамланмаларининг ҳолати, уларнинг интернет тармоғига уланганлиги, узлуксиз электр энергияси ва интернет билан таъминланганлиги, шунингдек, жойлардаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Туман марказидан 320 километр олисда жойлашган шаҳарчада 26- ва 56- умумтаълим мактабларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари деярли тўлиқ амалга оширилди. Мутасаддилар ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда жаҳон андозалари даражасига кўтариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Бундан ташқари, ўқувчиларга келгусида касб танлаш, Ватанга фидойи хизмат қилиш, яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.