Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирлик бир ойда хонадонларда ишлатиладиган электр энергиянинг миқдорини ҳисоблаб чиқди
11:53 / 2022-06-03

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт.соат электр энергия истеъмол қилади.

Хусусан, 1 та телевизор, 1 та музлатгич, 1 та дазмол, 1 та электр чойнак, 1 та микротўлқинли печь, 1 та кир ювиш машинаси, 1 та сув иситиш бойлери (аристон) ва 7 та лампочка 15Wt, 1 та чангютгич, 1 та компьютер – бир ойда 180,67 кВт.соат электр энергия истеъмол қилар экан.  

Таъкидланишича, айрим хонадонларда бу миқдор камроқ бўлиши ҳам мумкин.  

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, айрим хонадонларда ушбу кўрсатилган айрим электр жиҳозлар ишлатилмаслигини ёки жуда кам ишлатилишини ҳисобга олсак, ойлик истеъмол ҳажми яна ҳам камаяди.  

ЎзА