Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг матбуот котиби тайинланди
Миллий антидопинг агентлиги бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Омонов Ҳумоюн Рустамович тайинланди.
Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳ.Омонов тайинловга қадар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.
ЎзА