Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби тайинланди
Холида Шодиева 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Шодиева Холида Турғуналиевна Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ўз навбатида бошлиқнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Холида Шодиева 1985 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Журналистик фаолиятини 2007 йилда вилоят прокуратураси қошидаги “Адолат кўзгуси” газетасида бошлаган. Ўтган йиллар давомида турли нашрларда масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ахборот хизматида бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.