French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир: Ёндашув ва дунёқарашни ўзгартирмасак, натижа бўлмайди
11:37 / 2022-06-02

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари билан учрашиб, ўқув йили якунлари ҳамда 2022 йил якунига қадар тизимда амалга ошириладиган вазифаларни муҳокама қилди.

Вазир жойларда мутасаддиларнинг дунёқараши ўзгармаётганлигини таъкидлаб, мамлакат тараққиёти, эртанги келажак барчамизнинг, шу жумладан педагоглар қўлида эканлиги, улар 6 миллиондан ортиқ ўқувчиларнинг тақдирига дахлдор эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. 

– Ёндашув ва дунёқарашни ўзгартирмасак, натижа бўлмайди, – деди вазир Б.Саидов. – Ташаббус ва имкониятлар, аввало мутасаддилар томонидан тақдим этилиши зарур. 

Учрашувда қайд этилишича, нафақат Сирдарёда балки бутун республикада ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари афсуски, бугунги кун талабига жавоб бермайди. Битирувчилар аксарияти атиги 5-6 хил  касбларни эгаллаш бўйича мурожаат қилишади. Улар фаровон ҳаёт, эртанги мамлакат тараққиётига ҳисса қўшадиган касблар ҳақида тушунчага тўлиқ эга эмас.  

Шунингдек, учрашувда вилоятда таълим сифатини ошириш, мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, ҳар томонлама маънавий етук, мустақил дунёқарашга эга бўлган, мактабда олган билимларини ҳаётда қўллай оладиган битирувчиларни тарбиялашда педагогларнинг масъулияти тушунтириб берилди.  

Яқинда қабул қилинган 2022-2026 йилларда халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича миллий дастур ва унинг ижросига қаратилган фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Учрашув якунида соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда педагоглардан тортиб, мактаб директори, туман халқ таълими бўлими ва вилоят бошқармаси ходимларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. 

Муҳайё Тошқораева,  ЎзА