Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ярим тунда аҳоли хонадонларига кириб, иссиқлик таъминотининг сифати билан танишди
21:04 / 2022-01-31

ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?

Ўтган ҳафта, яъни 24-29 январь кунлари Ўзбекистон халқи учун синовли ҳафта бўлди. Марказий Осиё ягона электр тармоғида кузатилган катта авария оқибатида деярли барча ўзида ҳис қилди. Бу синовли кунлардан талофатсиз ва йўқотишларсиз ўтиш учун айниқса, мутасадди давлат ташкилоти раҳбарлари катта жонбозлик кўрсатишди.

Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов туну кун жойларда бўлиб аҳоли муаммоларини ҳал этди.

24 январь – Вазир кўп хонадонли уй-жойлар, ичимлик ва оқова сув таъминоти, иссиқлик таъминоти йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва галдаги амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан танишди. Мутахассисларга мазкур ишларни ўз вақтида бажариш юзасидан керакли кўрсатмаларни берди.

25 январь – Маълумки, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди. Электр энергиясининг узилиши бошқа тармоқларга, хусусан, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сувига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Шерзод Ҳидоятов дарҳол пойтахт аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотига етиб борди ҳамда блекаут ҳолатидан кейинги вазиятни назорат остига олди. Иншоотнинг қайта иш режимига ўтишини таъминлаш бўйича тезкор амалий ишларни бошқарди.

Вазир республикадаги барча иссиқлик таъминоти корхоналари ҳамда ҳудудий бошқармалар билан алоқада бўлиб, мавжуд вазият бўйича зарурий кўрсатмалар бериб турди.

26 январь – Вазир Президент раислигида кун тартибида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган видеоселектор йиғилишида қатнашди. Йиғилишда мавжуд экстремал вазият бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига ҳам тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишдан сўнг вазир пойтахтдаги Иссиқлик марказларида иссиқликни меъёрига келтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишди. Бирма-бир барча иссиқлик марказларига кириб, мавжуд вазиятни назорат қилди. Иссиқлик корхоналарининг диспетчерлик марказларига кириб, энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳудудлар билан қизиқди. Ушбу ҳудудларга иссиқлик таъминотини имкон қадар етказиб бериш бўйича мутахассисларга зарур вазифаларни қўйди.

Ушбу кунларда газ босимининг пасайиши вазиятни янада мураккаблаштирди. Қозонхоналар ишга тушган, аммо аҳолига етарлича иссиқликни етказиб беришни имкони бўлмади. Шерзод Ҳидоятов тун бўлишига қарамай, қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда тезкор амалий ишларни олиб борди.

27 январь – Вазир вилоятлардаги коммунал хизматлар ҳолатини ўрганиш баробарида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги иссиқлик марказлари фаолиятини бевосита бориб кўрди. Қозонхоналар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган, иссиқлик ҳарорати ҳам меъёрий даражага кўтариляпти.

Шу куннинг ўзида, вақт алламаҳал бўлишига қарамай, аҳоли хонадонларига кириб, иссиқлик таъминотининг сифати билан танишди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг қатор кўп қаватли уйлари ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани аҳолисининг уйига кириб, улар билан мулоқотда бўлди. Вазир шахсан уйларнинг иситилиш ҳолати, аҳоли яшаш шароитлари билан танишди.

28 январь – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига келган мурожаат бўйича вазир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, «Ҳумоюн» маҳалласига борди. Маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан суҳбатлашди. Шунингдек, у ердаги кўп қаватли уйларнинг ҳолати билан танишди. Мурожаатларга кўра, аҳоли бошқарув ташкилотлари фаолиятидан норози. Вазир аҳолига хизмат кўрсатувчи компаниялар давлат томонидан эмас, бевосита фуқароларнинг ўзи томонидан танланиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз,ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари ҳафта давомида қандай ишлар билан шуғулланди?” лойиҳаси орқали “Куни тун ишлаган вазирлик ЁХУД тунлари ҳам ухламай тизимни оёққа турғазган вазир Алишер Султоновнинг бир ҳафталик фаолиятига қисқача назар”.

“Бир ҳафтадан буён лой кўчаларни кезиб юрган вазир” материаллари эълон қилинган эди.

ЎзАни кузатиб боринг. Яқин вақт оралиғида Бухоро ва Навоий чўлларини кезиб, заҳматкаш инсонлар билан улкан ишларини амалга ошираётган вазирнинг бир ҳафталик фаолияти билан танишасиз.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА