Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вазир ва ёшлар“ учрашувлари давом этмоқда
15:11 / 2024-12-18

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Вазир ва ёшлар“ учрашувлари доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув “Ёшлар форуми” тадбирлари доирасида ташкил этилиб, унда 300 дан ортиқ ёшлар, талабалар ва илмий изланувчилар иштирок этди.

Очиқ ва самимий ўтган учрашувда вазир ёшларнинг билим олиши, илмий тадқиқотлари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига тўхталиб ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имконига эга бўлди.

Тадбир якунида ёшларнинг таклифлари асосида амалий ечимлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Мазкур учрашув ёшларнинг илм-фан ва инновация йўналишидаги салоҳиятини оширишда муҳим қадам бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА