Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ва ёшлар учрашувида волонтёрлик ҳаракати истиқболлари муҳокама қилинди
10:34 / 2025-12-19

Мамлакатимизда учта босқичдан иборат “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг йўлга қўйилгани ва унинг финал баҳслари бўлган “Президент олимпиадаси” жорий йилнинг 24 ноябрь-3 декабрь кунлари пойтахтимизда зўр муваффақият билан ташкил этилишида кўнгилли ёшлар - волонтёрлар хизматининг ҳиссаси беқиёс бўлди.

“Президент олимпиадаси” давомида ҳудудлардан келган жамоаларни кутиб олиш, белгиланган спорт мажмуалардаги мусобақаларни ташкил этиш, техник-тактик жараёнларни бошқаришда айнан кўнгилли ёшлар ташаббус кўрсатди.

"Олимпия шаҳарчаси"да ўтган “Вазир ва ёшлар учрашуви”да юртимизда жадал ривожланаётган волонтёрлик ҳаракати нуфузли спорт ва оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказишда муҳим ўрин тутиши, улар спорт мусобақаларининг ажралмас қисми бўлиб келаётгани алоҳида таъкидланди.

Спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилган мулоқот жараёнида “Президент олимпиадаси” ўйинларини ташкил этишда иш олиб борган кўнгиллилар нафақат мусобақаларнинг муваффақиятли ўтишида, балки мамлакатимизда спорт маданияти ва фаол фуқаролик позициясининг ёшлар ўртасида шаклланишига муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА