Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ва ёшлар учрашуви ташкил этилди (+видео)
17:20 / 2025-06-25

Жисмоний тарбия ва спортни ёшларсиз, ёшлар ҳаётини эса спорт мусобақалари-ю машғулотларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Пойтахтимиздаги “Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати” музейида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов иштирокида ташкил этилган “Вазир ва ёшлар учрашуви”да айни фикрлар тилга олинди.

Мулоқот аввалида спорт вазири А.Икромов мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, спорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчиларни саралаш, танлаш, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини юртимизда кенг жорий этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ёзги таътил даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича “Долзарб 90 кун” тадбирлари юзасидан спорт тизимида қилинаётган ишлар, мусобақалар, оммавий спорт тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда бугунги ислоҳотларда ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида спорт вазири мамлакатимиз спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришиши ортидан дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори ва спорт салоҳияти янада ошаётганини қайд этди.  

Ҳудудларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт иншоотлари барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида “Универсиада”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” каби спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказиб келинаётгани натижасида спорт билан шуғулланаётганлар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани эътироф этилди.  

Тадбир сўнгида ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Хусусан, "Долзарб 90 кун" доирасида 7 миллион нафар ўқувчи-ёшларни маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб қилиш режалаштирилгани қайд этилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nYahne8ex7M" title="Vazir va yoshlar uchrashuvi tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев, Н.Раҳмонова,

Н.Абдувоитов (видео),ЎзА