Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир Тош ҳовли маданий мероси объекти деворлари бузилишига муносабат билдирди
17:32 / 2020-12-18

“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020” доирасида “Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳада амалга оширилаётган ва режадаги ишлар бўйича саволларга жавоб қайтарди.

Шунингдек, у ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Тош ҳовли маданий мероси объекти бузилганига муносабат билдирди.

– ЮНЕСКО рўйхатига кирадиган ушбу обиданинг деворлари бузилиши бўйича прокуратура ходимлари тегишли ишларни олиб боришяпти, – деди Озодбек Назарбеков. – Тез орада бунга алоқадор бўлган барча айбдорларга тегишли чоралар кўрилади. Лекин бунинг ўзи етарли бўлармикан? Бизда аввало маданий меросга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Токи жамиятда тарихий обидаларни асраб-авайлаш муҳити шаклланмас экан, 50 йилдан кейин ҳам ҳар гал бу ҳолат такрорланганда “маданият вазирлиги қаерга қараяпти?” деган саволлар айланаверади.