Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир: Сув захираларимиз ўтган йилга нисбатан 6,5 миллиард километрга кам
17:42 / 2025-12-11

Сув танқислиги муаммоси мавжуд сув захираларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. Жорий йилда қишлоқ хўжалигига 40 миллиард километрдан зиёд сув етказиб берилди.

Мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган концепцияси доирасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув хўжалиги объектлари муҳофазасини таъминлаш, сув етказиб беришда объектларни модернизация қилиш ҳамда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аммо бугунги кунда трансчегаравий сув омборлари билан ҳисобланганда сув захираларимиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 миллиард километрга кам. Ички сув омборларимизда эса 2,7 миллиард км кам сув йиғилган.  

Шу боис, мавжуд сув захираларидан самарали фойдаланиш, соҳани модернизация қилиш мақсадида охирги 5 йилда 60 триллион сўм бюджет маблағлари, 622 миллион доллар халқаро инвестициялар йўналтирилди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевнинг “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025 – 2028 йилларга мўлжалланган дастури ижроси, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексига мувофиқлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, 2025 йилга келиб жами суғориладиган майдонларнинг қарийб 60 фоизида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган. Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастури ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида дарёлар ва сойларда 4 та гидрологик постни қуриш ва қайта тиклаш ҳамда рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилган.

Ирригация ва мелиорация объектларида ўтган давр мобайнида 564,9 км. узунликдаги каналлар, 26,9 км. узунликдаги лоток тармоқлари, 32 та гидротехник иншоот, 47,2 м3/сек сув чиқариш қувватига эга бўлган насос станцияларини, 3,9 км. узунликдаги босимли қувурларни, 45,8 км. узунликдаги ёпиқ суғориш қувурлари, 12,7 км. узунликдаги дамбаларни ҳамда 45 та суғориш қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 197,3 км. узунликдаги очиқ, 100,02 км. узунликдаги ёпиқ горизонтал коллектор-дренаж тармоқларида, 19 та гидротехника иншоотида ҳамда 46 та кузатув қудуғида онлайн мониторинг қилиш қурилмалари ўрнатилган.

Бундан ташқари, 4 минг 944 км. узунликдаги каналларни тозалаш, 5 минг 264 дона гидротехника иншоотини ва 5 минг 91 та гидропостларини таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Насос станцияларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 157 та насос агрегати ҳамда 166 та электродвигател янгисига алмаштирилган.  

Вазир қайд этганидек, соҳада энергиядан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида насос станцияларига 165 та конденсатор, 135 та частота ўзгартирувчи қурилмалар, 752 киловатт соат қуёш панеллари ҳамда 27 та қуёш сув иситкичлари ўрнатилган. Натижада жорий йилнинг ўтган даврида насос станциялар ва тик қудуқларни ишлатиш учун тасдиқланган лимитга нисбатан 137,8 млн. киловатт соат электр энергияси тежалишига эришилган.

Ҳудудларда 2025 йилнинг ўтган даврида жами 817,2 минг гектар ер майдонида сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган. Шундан 103,2 минг гектар майдонда томчилатиб, 30,7 минг гектар майдонда ёмғирлатиб, 13,7 минг гектар майдонда дискрет суғориш технологияси татбиқ этилган. Шу билан бирга, 74 минг гектар майдон эгилувчан қувурлар орқали, 49 минг гектар майдон эгатига плёнка тўшаб суғорилган.

Муҳокамаларда депутатлар соҳага рақамли технологияларни жорий қилишни янада кенгайтириш, бюджет маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди. Шунингдек, бир қатор саволларни ўртага ташлаб, тегишли жавоблар олди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА