Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир Сурхондарё таълим тизими аҳволини ўрганди
09:19 / 2025-10-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Термиз давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Вазир ва талаба-ёшлар” мулоқоти ташкил этилиб, унда ёшларга оид масалалар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан очиқ фикр алмашилди.

Ташриф давомида Э.Каримова Олтинсой ва Денов туманларида бўлди. Вазир Олтинсой туманидаги 48-сонли мактабда бўлиб, дарс жараёнлари ҳамда шароитларни кўздан кечирди. Мазкур таълим муассасаси сурхондарёлик тадбиркор Жамшид Пардаев томонидан беғараз тарзда янгидан қуриб берилган бўлиб, 630 ўринли замонавий бино сифатида фойдаланишга топширилган. Шунингдек, Олтинсой туманидаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказилиб, таълим соҳасидаги янгиликлар, ислоҳотлар ва ташаббуслар муҳокама қилинди.      

[gallery-25932]           

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Денов туманидаги 27-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, мавжуд ҳолатни ўрганди. Айни пайтда таъмирталаб ҳолатга келган мазкур мактабни янги ўқув йилига қадар таъмирлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Денов туманида эса Эъзоза Каримова бошчилигида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилиб, унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, шунингдек туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари иштирок этди. 

Йиғилишда таълим муассасаларидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ўқувчиларни мактабга ташиш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, Денов туманидаги 82-мактаб, Сариосиё туманидаги 12-, 24-, 58-мактаблар ҳамда 23-МТТ фаолияти ўрганилиб, у ерда аниқланган масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар