Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир спортчиларга яратилган шароитлар билан танишди
14:32 / 2026-02-18

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов раҳбарлигидаги республика Ишчи гуруҳи Андижонда бўлиб турибди.

Дастлаб вазир, вазирликнинг масъул ходимлари Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Комилжон Комилов, спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов ҳамроҳлигида Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, машғулот жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳамда марказ моддий-техник базанинг ҳолати ўрганилди. 

Вилоятдаги спорт соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро майдонлардаги иштирокини янада самарали ташкил этиш, мураббийлар фаолиятини такомиллаштириш, спорт иншоотларидан оқилона фойдаланиш сингари қатор масалалар муҳокама қилинди.

[gallery-27722]

Вазир мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ, таклиф ва тавсиялар берди. 

Ф. Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари.