Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир қўллаб-қувватлаган ташаббус...
18:06 / 2022-02-18

Юртимизда барча жабҳада рўй бераётган ўзгаришлар аввало инсон учун яратилаётган қулайликларнинг ёрқин ифодаси бўлиши лозим. Айни мақсадда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва соҳанинг қатор мутасаддилари Навоий шаҳрида бўлиб турибди.

Мутасаддилар дастлаб Навоий шаҳрида фаолият олиб бораётган «Ҳумо-Зилола Барҳаёт» профессионал бошқарув компаниясига ташриф буюрди.

Мазкур бошқарув компанияси жами 101 та уй, 6 442 та хонадонга хизмат кўрсатади. Компания ўзини ўзи оқламаган 6 та ширкатни бирлаштирган ҳолда 2021 йилнинг август ойида фаолиятини ташкил этган. Бугунги кунда 14 560 нафар аҳолига 40 га яқин хизмат турларини тақдим қилиб келмоқда.

Вазир бошқарув ташкилоти ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. 

«Ҳумо-Зилола Барҳаёт» бошқарув компанияси ўз ҳудудидаги уй бошқарувчилари (домком)ларга аҳолидан коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашларини тарғиб қилганликлари, улар орасида тушунтириш ишларини олиб борганликлари учун мажбурий бадал (квартплата)га 50 фоизли чегирмалар беришни йўлга қўйган. Ушбу ташаббусни вазир ҳам қўллаб-қувватлади ва мазкур тажрибани республика миқёсида амалга ошириш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Шерзод Ҳидоятов «Ҳумо-Зилола Барҳаёт» БСК бошқарувидаги кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида бўлиб, иссиқлик таъминоти тизими билан танишди. Аҳоли хонадонларида бўлиб, уйларнинг иссиқлик даражаси, хизматларнинг сифати бўйича қизиқди. 

Аҳолига ёпиқ тизимнинг афзалликлари, хусусан,ортиқча йўқотишларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, коммунал соҳани такомиллаштириш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича аҳоли фикрлари билан қизиқди, таклифларини қабул қилди.

Вазир Шерзод Ҳидоятов Навоий вилоятига ташриф чоғида вилоятнинг энг узоқ ҳудудларида сайёр қабул ўтказишни ҳамда «Иссиқлик манбаи» ДУК ва захира сув омбор режалаштирган.

Шаҳноза Маматуропова,ЎзА