Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир ўринбосари Жиззахда фуқароларга яратилган шароит билан танишмоқда (+видео)
14:23 / 2022-12-23

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулхаков ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамроҳлигида шаҳар ва туманларда бўлиб, фуқаролар учун шароит, кўрсатилаётган хизматлар ва ижтимоий объектлардаги вазият билан танишиб, фуқаролар билан учрашмоқда.

Жумладан, вазир ўринбосари ва вилоят ИИБ бошлиғи Пахтакор туманида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Учрашув жараёнида ижтимоий соҳа объектларини иситиш аҳволи, янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркалари фаолияти, нарх-наво билан яқиндан танишди.  

Маҳаллаларда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглади. Юзага келган муаммолар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.  

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/g8s5cU7rLCI" title="Вазир ўринбосари Жиззахда фуқароларга яратилган шароит билан танишмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

А.ҚАЮМОВ ,  

ЎзА