Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир кубогида “Қалқон” жамоаси ғолиб бўлди
08:08 / 2025-06-23

Наманган давлат техника университети спорт залида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг ҳудудий босқичида вилоят ИИБ ЖХХ пробация гуруҳлари ҳисобида турган ёшлар иштирок этди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида қайд этилганидек, шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг пробация назоратида турган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб келаётган икки мингдан ортиқ ёш авлод вакиллари томонидан турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда такрорий жиноят содир этилишининг олдини олишда, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва спортга жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

– Финал босқичида шаҳар ва туманлар босқичларида сараланган жамоалар ғолиблик учун майдонга тушди. Олимпия тизими қоидалари асосидаги мусобақада кучлиларгина ҳал қилувчи босқичга етиб келди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган финалда Учқўрғон туманининг “Қалқон” жамоаси Чуст туманининг “Дўстлик” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин Наманган туманининг “Турон” жамоасига насиб этди, – дейди вилоят ИИБ ЖХХ пробация бошқармаси катта инспектори, майор Аброржон Жабборов. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.