“Вазир кубоги” ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган бадиий гимнастика мусобақасининг вилоят босқичи якунланди.
Мусобақа жараёнлари қизғин ва ижобий муҳитда ўтиб, иштирокчилар ўз маҳоратини намоён этди.
Олтинсой тумани жамоаси биринчи, Қумқўрғон тумани жамоаси иккинчи, Сариосиё тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Тақдирлаш маросимида сўз олганлар ёш гимнастикачиларни ғалаба билан қутлаб, уларнинг келгуси ютуқларига ишонч билдирди.
[gallery-25991]
Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА