Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вазир кубоги” баҳслари: куч, ирода ва ғалаба
13:01 / 2026-02-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, ёшларни жисмоний фаолликка кенг жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай ташаббусларнинг давоми сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан футбол бўйича қизлар ўртасида “Вазир кубоги” мусобақасининг Наманган вилояти босқичи юқори руҳда ташкил этилди.

Мусобақа очилишида вазирлик масъуллари, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, Наманган тумани ҳокими, спорт бошқармаси вакиллари иштирок этди ҳамда ёш спортчиларга омад ва муваффақият тилади.

[gallery-27699]

Дастлабки босқичларда 12 960 нафар футболчи қиз иштирок этди. Бу хотин-қизлар ўртасида футболга бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётганидан далолатдир. Вилоят босқичига эса саралаш ўйинларида энг яхши натижани кўрсатган 224 нафар иқтидорли ўқувчи етиб келди. Майдондаги баҳслар юқори савия, тезкорлик ва муросасиз курашлар билан кечди.

Якуний натижаларга кўра, Наманган тумани 30-мактабнинг “Келажак авлод қизлари” жамоаси ишончли ўйин намойиш этди ва ғолибга айланди. Жамоа 2026 йилнинг 24–30 март кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.           

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА