Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир институт билан танишди
15:06 / 2023-09-13

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан ташкил этилган Наманган тўқимачилик саноати институти фаолияти билан танишди.

Айни пайтда Наманган тўқимачилик саноати институтида 1 минг 641 нафар талаба дизайн, технологик машина ва жиҳозлар, табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси, енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари, маркетинг, тўқимачилик маҳсулотлари технологияси каби 7 та мутахассислик бўйича таълим олмоқда. Жараёнлар “кредит модул” ҳамда “4+2” дастурлари асосида олиб борилмоқда. Институт асосан вилоятнинг асосий “драйвери”, яъни ўсиш нуқтаси ҳисобланган тўқимачилик тармоқлари учун кадрлар тайёрлаб беради. Олий ўқув юртида “дизайн студияси” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, талабалар бир вақтнинг ўзида ҳам назарий, ҳам амалий билимларни эгаллаши учун зарурий шарт-шароит ҳозирланган.

[gallery-13560]

Институт қошида кичик ишлаб чиқариш тармоқларининг йўлга қўйилиши натижасида илмий-тадқиқот ишлари қамровини кенгайтиришга эришилмоқда. Вазир талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар билан мулоқотда бўлиб, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, уларнинг самараларига тўхталди. Институт инфратузилмасини янада яхшилаш, талабаларга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, уларга имконият яратиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), 
ЎзА мухбирлари