Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир Бобир Исломов Мўғулистон компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди
15:01 / 2025-06-24

Бугун Улан-Батор шаҳрида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов “Erdenes Mongol” давлат компанияси бош директори Санжагаийн Наранцогт билан учрашув ўтказди.

Мазкур мулоқотда томонлар геология-қидирув ишлари ва минерал хомашё захираларини ўрганиш, уларни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда халқаро бозорга олиб чиқиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар. 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, учрашув чоғида мис ва уран хомашёси каби стратегик ресурслар йўналишида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, мавжуд ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва соҳага замонавий илғор тажрибаларни татбиқ этиш орқали ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. 

Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган мазкур учрашув дўстона ва ишончли руҳда ўтиб, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган йўналишларни белгилаб берди. 

Хизмат сафари доирасида Ўзбекистон делегацияси Улан-Батор шаҳрида ташкил этилган Мўғулистон-Ўзбекистон бизнес форумида ҳам иштирок этди. 

Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил қилиниб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА