Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир Андижондаги таълим муассасалари фаолияти билан танишди
16:30 / 2025-08-18

Шу кунларда таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар билан танишиш, таклифларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг навбатдаги ташрифи Андижон вилоятига бўлди. Вазир Андижонда дастлаб Асака туманидаги "Жасорат мактаби" сифатида танлаб олинган 25- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.  

Шунингдек, вазир Асака туманидаги методик таянч таълим муассасиси сифатида танлаб олинган 9- давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишди, муассаса тарбиячилари билан суҳбатда бўлди. Суҳбат давомида болажонларни ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол вояга етказиш борасида бугунги кун тарбиячилари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида гапирди. Тарбиячилар доимий ўрганиши, касбий билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.  

[gallery-24811]

Вазир сафар давомида Бобур шаҳрида қад ростлаётган "Андижон педагогик маҳорат маркази" янги биносининг қурилиши, мазкур объектда олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечирди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари