Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир Агриппина Шин фаолиятига доир маълумотлар кўпчиликка қизиқ
16:27 / 2022-02-13

ЎзА КУЗАТУВИДА: Ўзбекистон мутасаддилари ҳафта давомида нималар билан шуғулланди?

Инсон ўз умри давомида оладиган барча маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда фаол қабул қилиши мумкин. Боланинг онги, асосан, 5-7 ёшда шаклланишни бошлайди. Таълим-тарбия тизими ҳаётимиз, келажагимизга дахлдор муҳим масала ҳисобланади. Бу жараён эса мактабгача таълим тизимидан бошланади.  

Гап болаларимиз, авлодларимиз ҳақида кетар экан, мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг фаолиятига доир маълумотлар кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўтган ҳафта давомида қаерларда бўлди, кимлар билан учрашди, соҳа ривожи учун қандай ишларни амалга оширди?

Мактабгача таълим вазирлиги расмий сайти ва телеграм каналида эълон қилиб борилган маълумотларга таянган ҳолда вазирнинг ҳафталик фаолиятига назар солдик.

Қайд этилишича, ҳафта бошида Мактабгача таълим вазири А.Шин Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Чимбой гузарига ташриф буюрган.

Ташриф чоғида мутасаддилар томонидан «Лесная сказка» номли хусусий МТТ фаолияти яқиндан ўрганилди ва боғчани ДХШ шаклида ишлаш таклифи берилди. Чунки мазкур боғча 100 ўрингга мўлжалланган бўлиб, 25 нафар бола тарбияланмоқда.

Шунингдек, вазир А.Шин Нукус шаҳри, «Ата Макан» МФЙсида жойлашган 53-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Маълумотларга кўра, 53-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 385 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2020 йилда қуриб фойдаланишга топширилган. Ҳозирги кунда ташкилотда 21 та гуруҳда 620 та бола тарбияланмоқда.  

Вазир мазкур МТТ фаолиятини яқиндан ўрганди, мутасаддиларга тегишли кўрсатмаларни берди.

Агриппина Шин Қорақалпоғистон Республикасига сафари чоғида Қўнғирот тумани «Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган 240 ўринли, 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.

Мазкур МТТ 2021 йил 6 миллиард 544 миллион 638 минг сўм маблағ ҳисобига қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ташкилотда 47 та педагог кадрлар иш билан таъминланган. Бугунги кунда «Темир дафтар»га киритилган 24 та оила болалари бепул таълим-тарбия олмоқда.

Масъул Шуманай тумани, «Бегжап» МФЙдаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ҳам яқиндан ўрганди. Мазкур МТТ 2021 йилда 3 миллиард 175 миллион сўм маблағ ҳисобига қуриб, фойдаланишга топширилган. Ҳозирги кунда ушбу замонавий мактабгача таълим ташкилотида 5 та гуруҳда 147 нафардан ортиқ болалар тарбияланмоқда. Уларга рус ва инглиз тилларида мулоқот қилиш кўникмалари ўргатилади.

Сафар давомида вазирликнинг тегишли ходимлари томонидан давлат мактабгача таълим соҳасида таълим сифатини ошириш мақсадида семинарлар ташкил этилди.

Вазирлик мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари билан Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва Кегейли туманида 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда 2017 йилда республика миқёсида 5 минг 211 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган бўлса, эндиликда мазкур кўрсаткич 27 минг 609 тага етган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА