French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ваучер асосида касб ва хорижий тилларга ўқитиш тизими жорий қилинади
12:21 / 2025-08-22

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини жалб қилган ҳолда ваучер асосида касб ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини жорий қилиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, ваучер тизими бўйича бозор талабидан келиб чиқиб, таълим йўналишлари ҳамда мазкур йўналишлар учун энг юқори нарх – ўқув соати, гуруҳдаги тингловчиларнинг сони, ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва таълим ташкилотини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб белгиланади. 

Вазирликнинг ecosys.mehnat.uz дастурий таъминотида ўқув ва имтиҳон жараёнларини масофавий мониторинг қилиш имконияти яратилади. 

Иш берувчилар буюртмаси ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш берувчи, таълим ташкилоти ҳамда вазирликнинг туман (шаҳар) бўлими томонидан тузиладиган уч тарафлама шартномага мувофиқ манзилли ўқитиш тизими йўлга қўйилади. 

Вазирликка иш берувчиларнинг талабидан келиб чиқиб, касбий кўникмалар марказларининг намунавий ўқув дастури мавзулари, соатлари ва дарс шаклларини мустақил белгилашга рухсат берилади. 

Таълим ташкилотларида ўқув ва имтиҳон жараёнларини назорат қилиш тизимини тўлиқ жорий этиш, шунингдек, иш берувчилар томонидан тингловчиларни ходим сифатида танлаб олиш мақсадида уларга имтиҳон жараёнини кузатиш имкони яратиб берилади. 

Қарор билан Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

ишсизлар, шу жумладан, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини ваучер тизими асосида қоплаб бериш тартиби; 

ваучер тизими асосида ўқитадиган таълим ташкилотлари реестрини шакллантириш; 

ваучер бериш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ваучер тизими асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини молиялаштириш тартиби белгилаб берилган. 

Вазирликнинг ecosys.mehnat.uz дастурий таъминотида ваучер тизими асосида ишсизлар, шу жумладан, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни ўқитадиган таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади. 

Ишсиз аҳолини, шу жумладан, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни ваучер тизими асосида ўқитмоқчи бўлган таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар белгиланади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтида ва ecosys.mehnat.uz дастурий таъминотида очик эълон қилинади. 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич вазирлик тизимидаги касбий кўникмалар марказлари ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади (Корея халқаро хамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида ташкил этилган касбий кўникмалар минтақавий марказлари бундан мустасно). 

ЎзА