Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанпарварлик ва баркамоллик йўлидаги форум
16:28 / 2025-06-11

“Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак бунёдкори!” шиори остида Қашқадарёда ёш ҳарбий хизматчилар форуми бўлиб ўтди

Ёшлар ойлиги муносабати билан Қашқадарё вилоятида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида форум ташкил этилди. Тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳамда вилоят Ёшлар ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Форум мақсади ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқатни мустаҳкамлаш, фарзандлик бурчини англаш, Қуролли Кучларга нисбатан ижобий муносабатни кенгайтириш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, ёшларни жисмонан ва маънавий жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган шахслар сифатида шакллантиришдир. Шунингдек, ёшлар орасида давлат хизмати ва ҳарбий соҳага қизиқишни рағбатлантириш ҳам асосий вазифа сифатида белгиланди.

Форумда Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ёшларга оид давлат сиёсати, янги ислоҳотлар ҳамда тажриба алмашинуви бўйича маърузалар эшитилди. Ёшлар учун концерт дастури ва ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнггида йил давомида бошланғич ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчилар тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири