Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанпарварлик руҳидаги спорт тадбири
15:49 / 2026-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий шаҳридаги “Ёшлик” стадионида “Men G‘olib Run” номли ватанпарварлик руҳидаги спорт тадбири бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Хўжаев, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Ж. Муртозаев, “ProRun” компанияси техник директори Д. Жалимов, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, куч тузилмалари вакиллари, олий ҳарбий ва махсус таълим муассасалари курсантлари ҳамда ҳаваскор спортчилар иштирок этди.

[gallery-27553]

Тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тайёргарликни ошириш ва Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Югуриш мусобақаси 3 километр масофада World Athletics қоидаларига мувофиқ, замонавий хронометраж тизими асосида ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА