Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанпарварлик ойлиги қизғин ўтмоқда
12:02 / 2023-01-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Навоий вилоятида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Эътиборлиси, бу тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилаяпти. Хусусан, Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда «Миллий армиямиз янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.  

[gallery-10260]

Тадбирда Навоий вилояти Фахрийлар кенгаши аъзолари, ҳарбийлар, ўқитувчилар ҳамда ҳарбий ватанпарварлик синфи ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга олган мазкур тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини улғайтириш билан бирга, ўсиб келаётган авлод учун ўзига хос тарбия мактаби эканлигини таъкидлади.

 

Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА