Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати!​
18:00 / 2020-01-13

Ватан асл ватанпарварлар кўксида жон қадар эъзоз ва ҳимоя топади.


Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо улар ичида киндик қонинг томган Ватанингни ҳимоя қилиш шарафлилар ичра шарафлисидир. Негаки, Ватан – бу инсонга ато этилган энг қутлуғ неъмат, аждодларимиз уйғоқ, руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир!


Ватан асл ватанпарварлар кўксида жон қадар эъзоз ва ҳимоя топади.

Жалолиддин Мангуберди шижоати, Амир Темур жасорати... Булар кўксида Ватан деган қуёшни кўтариб яшаган улуғ аждодларимиз. Шу боис улар қалбларимиз тўрида. Ватан тарихини нима безаб туради, деб сўрасалар, мен ҳеч иккиланмай шижоату жасорат, маърифату адолат, садоқату ҳимоят, деган бўлар эдим.

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг талаба-ёшлари ўртасида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаси ташкил этилди. 

photo5251293235798715771.jpg  

Унда университетнинг барча факультетларидан кундузги бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олувчи 1-2-курс талабаларидан тузилган жамоалар иштирок этишди. 
 
Мусобақа Низомига кўра жамоалар:

– Жамоаларнинг сафда қўшиқ айтиб юриш тайёргарлиги;
– ​Жамоа номи, вимпели ва жамоанинг рамзий логотипи кўриги;
– ​Ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тайёргарлиги;
– ​АКМ автоматини қисмларга ажратиш;
– ​АКМ автоматини йиғиш;
– ​Ҳарбий спорт эстафетаси;
– ​Турникда тортилиш каби шартларни бажариши белгиланди.


ЎзМУ факультетларининг “Қалқон 1”, “Ифтихор”, “Қалқон 2”, “Сарбозлар”, “Олимпия”, “Темур авангардлари”, “Ватанимиз йигитлари”, “Олмос қалқон”,
“Онлайн журналист”, “Қалқон 3”, “Буюк Жалолиддин ворислари” жамоалари юқоридаги шартлар бўйича муносиб беллашишди. 

photo5251293235798715772.jpg  

Ҳар бир шартни Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедрасининг малакали офицерлари синчковлик билан баҳолаб боришди.

Талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган “Шунқорлар​” ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақасининг якуни бўйича Математика факультетининг “Буюк Жалолиддин ворислари” жамоаси 83 балл билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг “Олимпия” ҳамда Тарих факультетининг “Темур авангардлари” жамоалари ҳам ғолиб жамоадан 3 балл фарқи билан муносиб иштирокини кўрсата олишди. 

photo5251293235798715773.jpg  

Доно халқимизнинг “Билаги зўр бирни енгади, билими зўр-мингни” деган мақоли бежиз айтилмаган. Ватанпарварлик фақат ҳарбий хизматчида эмас, балки хар бир юртдошимиз юрагида хоҳ у хорижда бўлсин, хоҳ қийин шароитда бўлсин, Ватан нелигини ҳис этмоғи, у учун жонини фидо айламоғи даркор. Ана шу аслида ватанпарварлик. Ёшларимизнинг кенг дунёқараши, дунёда кечаётган жараёнларга муносабати, билими ва зеҳни борасида ҳам имкониятлари синовдан ўтказилди.

Университетимизнинг ҳар бир факультетларидан беллашувида иштирок этган жамоаларни “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан чин қалбимиздан табриклаб, уларга фақат омадлар тилаб қоламиз!

Шуни унутманг! Ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар қалбида “бу дунёнинг жаннати”, дея шарафланган Ўзбекистонни ҳимоясига ақли, кучи билан шай турса, ташқи ва ички таҳдидлар ожиз нуқтага айланиши шубҳасиз. 

photo5251293235798715774.jpg  

Камолиддин Мирзааҳмедов,
ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори