Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарварлик карвони” Тошкент вилоятида
18:09 / 2023-12-22

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Зангиота туманидаги Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Унда ҳарбий хизматчилар, ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва кексалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда шоир Тўлқин Эшбек ва эл суйган актёр Алишер Отабоев ёшларга давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Ўз навбатида турли йўналишларда ташаббус кўрсатган ҳарбий хизматчилар тақдирланди. 

[gallery-15193]

Шунингдек, Пискент туманидаги истироҳат боғида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик карвони” фестивали ўтказилди. 

Дастлаб туманнинг марказий кўчаси бўйлаб ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида ҳарбий саф юришлари бўлди. Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестр жамоасининг куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига юқори кайфият бахш этди. Фестиваль доирасида фахрий қоровулнинг кўргазмали саф чиқишлари ҳамда қўл жанги саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Туманнинг иқтидорли ёшлари томонидан тайёрланган гўзал рақслар ва саҳна кўринишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади. 

А.Мусаев, Д.Эрназаров, ЎзА мухбирлари