Ватанпарварлик, фидойилик ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш йўлида
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Навоий вилоятидаги шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмалари бошлиқлари (катта тезкор вакиллари), миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ходимлари учун сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда.

“Ўқув йиғинларида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид янги қонун ҳужжатларининг талаблари билан таништиришга ва улар асосида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, дейди Навоий вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори Дилдора Тўраева.
Шунингдек, ўқув йиғинлари доирасида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳам уюштириб келинмоқда.
Хусусан, Кармана туманидаги 15-сонли ҳамда Нурота туманидаги 55-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” мавзусида ўтказилган тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ватанимиз мустақиллиги учун курашган аждодларимиз фаолияти ўрнак қилиб кўрсатилди.
Викторинада фаол иштирок этган ва саволларга тўғри жавоб берган ўқувчилар бадиий китоблар билан тақдирланди.
Шу билан бирга, Институт профессор-ўқитувчилари томонидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар ҳам амалга оширилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти
матбуот хизмати.