Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар” ташкилоти спортчилари жаҳон кубогида совриндор бўлди
11:33 / 2022-07-20

Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги Байсерке ўқув-спорт аэродромида эркин учар авиамоделлар бўйича жаҳон кубоги ва Евроосиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ватанпарвар” ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.

Унда турли давлатлардан ташриф буюрган 120 дан ортиқ спортчилар ўзлари томонидан яратилган самолёт моделлари ва уларнинг очиқ осмонда нечоғлик парвоз қилиш имкониятларига эга эканлигини намоён этдилар. 



Беллашувларда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг авиамодел спортчиларидан иборат жамоаси юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Қизғин ва шиддатли кечган баҳслар юртдошларимиз учун қуйидаги натижалар билан якунланди. Жумладан, жаҳон кубогида Тошкент вилоятидан Вадим Василев 1-ўрин, Алексей Бундин 2-ўрин, Алишер Мирзаев ва Валерий Варданян 3-ўрин, Евроосиё кубогида Шамсиддин Бобонев 2-ўрин, Шавкат Исматиллаев 3-ўринни қўлга киритди. 

Жаҳон кубоги ва Евроосиё кубоги мусобақаларида спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

“Ватанпарвар” ташкилоти жамоаси ушбу нуфузли мусобақаларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига мушарраф бўлди. 



ЎзА