French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар” ташкилоти Европага техник мутахассислар етказиб бериш арафасида
19:50 / 2023-08-26

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг раҳбар ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Томонлар Европа давлатлари, хусусан, Германия, Литва, Латвия, Словакия ва Полшада техник касб мутахассисларига бўлган юқори талабни “Ватанпарвар” ташкилоти имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қондириш мумкинлиги тўғрисида муҳокама қилдилар. 

Ҳозирда Европада 10 мингдан зиёд “СЕ”, “Д” тоифадаги ҳайдовчиларга ва минглаб турли техник касб эгаларига эҳтиёж сезилмоқда. Бу еса ўз-ўзидан турли мамлакатлардан, жумладан, Ўзбекистондан ушбу касб мутахассисларининг Европа давлатларига бориб ишлашлари учун имконият яратади. 

“Ватанпарвар” ташкилотининг 210 дан ортиқ ўқув муассасаларида республика бўйлаб йилига ўртача 150 минг нафар фуқаролар ҳайдовчилик касбига ҳамда яна минглаб фуқаролар техник хизмат кўрсатиш ва мураккаб техникаларни бошқариш мутахассисликларига тайёрланмоқда. Ўз навбатида ушбу омил ташкилотнинг Йевропа давлатлари талабини қондириши мумкин бўлган малакали кадрларни етказиб бериш қувватига эга эканлигини англатмоқда. 

Яқин кунлар ичида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ушбу масала юзасидан аниқ механизмлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи бошида Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва ватан вазирлиги ҳузуридаги миграция масалалари бўйича ҳукумат махсус вакили Ёахим Штамп бошчилигидаги делегация “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Чилонзор тумани Ўқув спорт техника клубига ташриф буюриб, ташкилотнинг моддий-техник негизи билан танишган эди. 

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
“Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати