Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанпарвар лидерлар (+видео)
20:28 / 2026-01-16

Пойтахтимизда ФВВ академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши ҳамда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳамкорлигида “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан “Ватанпарвар лидерлар” ҳарбий-ватанпарварлик квести (синовлари) ташкил этилди.

Тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ҳамда юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат, жасорат ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш, жисмоний ҳамда ҳарбий-амалий тайёргарлигини кучайтириш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва етакчилик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.  

Иштирокчилар университет инфратузилмаси билан танишди. Шундан сўнг ҳарбий-спорт ва ҳарбий-амалий синовлар босқичма-босқич ташкил этилди. Жумладан, арқон тортиш, ҳарбий эстафета, тоғ тайёргарлиги, турникка тортиниш, пичоқ улоқтириш ҳамда қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, отиш тренажёри ҳамда 100 метрга сузиш бўйича мусобақалар ўтказилди.

Тадбир давомида ҳар бир босқич ҳарбий инструкторлар томонидан назорат қилиниб, белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sc5xoyWWHeo" title="Vatanparvar liderlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА