Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанни ҳимоя қилиш – муқаддас бурч!
15:08 / 2023-12-26

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Уни ҳимоя қилиш эса ҳар бир йигит-қизнинг бурчидир!  

Юртимизда  ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

Навоий шаҳридаги 523-сафарбарлик чақирув резерви батальони, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Мактабгача ва мактаб таълим бўлими, Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ўқувчиларга ҳарбийларларга яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Аскарлар томонидан эса “Ватанпарварлик маҳорат дарслари” ўтказилди. 

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ҳамда ҳарбий аскарлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил қилинди.  

Жамоаларга ҳамда фаол иштирокчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири