Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи
16:10 / 2022-06-17

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда эришилган улкан ютуқларнинг ҳуқуқий пойдевори ҳисобланган Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистонни демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқароларимизнинг сиёсий савияси, ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда маданиятини юксалтиришда янги ислоҳотлар босқичининг асосий талабига айланди.

Дунёдаги демократик давлатларда ҳеч бир шахс, ҳеч бир фуқаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Конституциясиз тасаввур қила олмайди. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, “Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга татбиқ этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир”. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мазмун-моҳиятига кўра, ўзида халқимизнинг эрки, эзгу-ниятлари, орзу интилишлари, мақсади, миллий қадриятлари, таълим олиш, илм билан шуғулланиш, ижод қилиш эркинлиги, маънавияти ва маданиятини тўлиқ акс эттиради.

Чунончи, Асосий қонунимизнинг муқаддимасида инсон ҳуқуқларига содиқлик, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш ғоялари мустаҳкамланган, шунингдек, унда таълим олиш ҳуқуқи, ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган бўлиб, улар бугунги кунда ҳаётимизга самарали тўла жорий этилмоқда. 

Шунингдек, Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг Ватанни ҳимоя қилиш бурчи тўғрисида бир қанча қонун ва ҳуқуқий актлар қабул қилинган. Буларда фуқароларнинг ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги бурчлари белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурлиги, 125-моддасида эса Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилиши, Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланиши, 126-моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларга эгалиги кўрсатиб ўтилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида “Ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлик принципларига, энг асосийси, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашдек биз учун устувор бўлган тамойилларга таянган ҳолда, мамлакатимиз Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди.  Бу доктринанинг маъно-мазмуни биринчи марта очиқлик хусусиятига эга бўлди. Бу эса бизнинг мудофаа сиёсатимизнинг очиқлигини намойиш этмоқда. Доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар, шунингдек, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилди”, деб таъкидлади. 

Ўзбекистон бошқа давлатлар билан муносабатларда мамлакатнинг миллий давлатчилик манфаатлари устуворлиги, ўзаро манфаатдорлик, тенг ҳуқуқлилик, ички ишларга аралашмаслик, мунозарали масалаларни тинч йўл билан ва музокаралар асосида ҳал этиш, давлатлараро чегараларни бузмаслик ва ўзгартирмаслик тамойилларига асосланишини маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХVI боби мамлакатимиз Мудофаа ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилиши, Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга эканлиги эътироф этилган.

Дарҳақиқат, 2022 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 27 ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева конституциявий ислоҳотлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтди. 

Олий Мажлис палаталарининг жорий йилнинг 20 майдаги қўшма қарори билан Конституциявий комиссия тузилган эди. 

Ўтган қисқа вақт ичида 20 мингдан зиёд таклифлар барча соҳа вакилларидан келиб тушаётгани таҳсинга сазовор. Конституциямизга ўзгартириш ва  қўшимчалар киритиш зарурати ҳалқимиз томонидан нафақат тўғри қабул қилинаётгани, балки бу жараёнда уларнинг қанчалик фаол иштирок этаётганини англатади.

 Яна бир қизиқ далил – ушбу жараён бизга аҳолининг ёш жиҳатдан фаол эканини ҳам кўрсатмоқда. Келиб тушган таклифларнинг қарийб 70 фоизи 18-30 ёш оралиғидаги аҳолига тегишли.

Ҳозирда барча таклифлар чуқур ўрганилиб, уларнинг ҳар бири бўйича асослантирилган хулосалар тайёрланаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Қувонарли жиҳати шундаки, бизнинг Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари таркиби ҳам Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича сиёсий жараёнда фаол иштирок этмоқда. 

У.Искандаров, 

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги 

университети ўқитувчиси, подполковник. 

ЎзА